- Ва алайкум ассалом! Ўша ўқиган жойингизда ёзилган. Чунки қироат намознинг фарзларидан бири бўлиб, усиз намоз адо бўлмайди. Қироат қироат бўлиши учун энг ками ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак, акс ҳолда уни шариат тилида қироат деб айтилмайди. Лабни қимирлатиб ўқиш хаёлдан ўтказиш дейилади. Валлоҳу аълам!