Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтоний илхом бўлган деган хадис борми

18:58 / 19.11.2020 | Muhammad Quvondiqov | 1506

Ассалому алайкум! Бир киши машхур даъватчи Зокир Наикга савол бераётганда Хадисдан биламанки Мухаммад (сав) да шайтоний илхом бўлган деб ўтди. Шундай хадис борми, бўлса нима назарда тутилган? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу маънода ҳадис бор. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا وَقَدْ وَكَّلَ اللهُ بِهِ قَرِينُهُ مِنَ الْجِنِّ، قَالُوا: وَإِيَّاكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: وَإِيَّايَ إِلَّا أَنَّ اللهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمَ، فَلَا يَأْمُرُنِي إِلَّا بِخَيْرٍ. رَوَى هَذِهِ الْأَرْبَعَةَ مُسْلِمٌ فِي صِفَةِ الْقِيَامَةِ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизлардан ҳар бир кишига унинг жинлардан бўлган яқинини вакил қилиб қўйган бўлади», дедилар.
«Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Менга ҳам. Илло, Аллоҳ менга унинг зиддига ёрдам берди ва у мусулмон бўлди. У менга фақатгина яхшиликни амр қилади», дедилар».
Ушбу тўрт ҳадисни Муслим «Қиёматнинг васфи»да ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
Ҳар бир кишига бириктирилган жин бўлиши. У шайтон ҳам дейилади.
Мусулмон жиннинг (ёки шайтоннинг) яхшиликка амр қилиши.
Демак, мусулмон бўлмаган жин инсонни ёмонликка амр қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat