Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Бешовлари" ривоят қилишган

00:00 / 28.04.2011 | eski savollar | 4502

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Устоз, кўп ҳадисларни­нг оҳирида "Бешовлари­ ривоят қилишган" деб ёзилади.Савол:"Бешовлари­" дейилганда­ қайси муҳаддис олимлар назарда тутилади?Ушбу ҳадис қайси ҳадислар даражасига­ тегишли ҳисобланад­и?Аллоҳ ишларингиз­ни бардавом қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадис ва Ҳаётнинг биринчи жузида баён қилинган.

КИТОБНИНГ ИСТИЛОҲИ 

Мухтасар қилиш рағбати ила барча такрор ривоятлар ўрнига бир ривоятни олиш билан кифояландим. Шунингдек, санаддан ҳадиснинг энг аввалги ровийи ва уни чиқарган шахсни олиш билан кифояландим.
Шарҳ: Ҳадис китобларида ўзидаги маъно ва бир неча ҳукмни ичига олганлиги эътиборидан бир ҳадис бир неча бор такрорланиб келтираверилган. Мисол учун «Китоби таҳорат»да зикр қилинган ҳадис «Китоби салот», «Китоби ҳаж»да ҳам такрор келган. Муаллиф китобида шундай такрорлар йўқлигини айтмоқчи. Шунингдек, асл ҳадис китобларида ҳадиснинг матнидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб, то китоб эгаси бўлган муҳаддисгача бўлган ровийлар бирма-бир зикр қилинган. Уларнинг асосий ишлари ҳам ўша ровийларни аниқлаш, уларнинг ишончли кишилар эканлигини топишдан иборат бўлган. Ровийлар тўлиқ ва аниқ зикр қилинмаган ҳадисни ҳеч ким қабул қилмаган. Аммо энди, ҳамма нарса аниқ бўлгани учун ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган саҳобийни ва уни чиқарган олим муҳаддисни зикр қилса ҳамма нарса тушунарли бўлиб қолган. Шайх Мансур Али Носиф ҳам шундоқ қилганлар. 

وَقَصْدًا لِلإِفَادَةِ بِأَحْسَنِ أُسْلُوبٍ الْتَزَمْتُ فِي الْنَقْلِ مَا يَقَعُ اخْتِيَارِي عَلَيْهِ مِنْ لَفْظِ الْبُخَارِي أَوْ مُسْلِمٍ فِيمَا اشْتَرَكَا فِيهِ وَلَوْ مَعَ غَيْرِهِمَا، فَإِنِ اشْتَرَكَ الْبُخَارِي مَعَ غَيْرِ مُسْلِمٍ نَقَلْتُ لَفْظَ الْبُخَارِيِّ، وَ إِنِ اشْتَرَكَ مُسْلِمٌ مَعَ غَيْرِ الْبُخَارِيِّ نَقَلْتُ لَفْظَ مُسْلِمٍ 

Энг яхши услубдан фойдаланиш мақсадида, ихтиёр қилган ҳадисни нақл қилишда Бухорий ёки Муслим ҳадисни ривоят қилишда бошқалар билан иштирок этган бўлишса, икковларининг лафзини ихтиёр қилдим. Агар Бухорийнинг ўзи Муслимдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Бухорийнинг лафзини олдим. Агар Муслим Бухорийдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Муслимнинг лафзини олдим.Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам шундоқ қиладилар. Чунки мазкур беш китобнинг ичида энг мўътабари Бухорий, кейингиси эса Муслимнинг китобларидир. Шунинг учун бир ҳадисни бир неча муҳаддис ўз китобида келтирган бўлса, энг яхши лафзини зикр қилиш иштиёқида Бухорий қандоқ лафз билан ривоят қилган бўлса шундоқ келтирилади-да, орқасидан «бу ҳадисни фалончилар ҳам ривоят қилган», деб қўйилади. 

وَإِنْ كَانَ الْحَدِيثُ مَرْوِيًّا ِلأَصْحَابِ السُّنَنِ نَقَلْتُ لَفْظَ أَبِي دَاوُدَ 

«Агар ҳадис сунан соҳиблари томонидан ривоят қилинган бўлса, Абу Довуднинг лафзини келтирдим».
Шарҳ: 
Чунки Абу Довуд учинчи мартабададир. Абу Довуд, Термизий, Насаийларнинг китоблари «Сунан» деб номланади. 

وَإِنْ نَقَلْتُ غَيْرَهُ بَيَّنْتُهُ وَرُبَّمَا قُلْتُ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ، وَإِنْ قُلْتُ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ عَنَيْتُ الْبُخَارِيَّ وَمُسْلِمًا، وَإِنْ قُلْتُ رَوَاهُ الثَّلاَثَةُ أَرَدْتُ الشَّيْخَيْنِ وَأَبَا دَاوُدَ، وَإِنْ قًلْتُ رَوَاهُ اْلأَرْبَعَةُ قَصَدْتُ الثَّلاَثَةَ وَالتِّرْمِذِيَّ، وَإِنْ قُلْتُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ عَنَيْتُ اْلأَرْبَعَةَ وَالنَّسَائِيَّ، وَإِنْ قُلْتُ رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ قَصَدْتُ أَبَا دَاوُدَ وَالتِّرْمْذِيَّ وَالنَّسَائِيَّ، وَلَوِ اخْتَلَفَ النِّظَامُ عَنْ هَذَا بَيَّنْتُهُ بِالنَّصِّ عَلَيْهِ.وَكُلٌّ مَوْضُوعٍ يَدُلُّ عَلَى عَمَلٍ مُرَتَّبٍ كَالصَّلاَةِ وَالْحَجِّ وَضَعْتُ أَحَادِيثَهُ عَلَى وَفْقِ التَّرْتِيبِ الَّذِي أَمَرَ بِهِ الشَّارِعُ، وَأَمَّا فِي غَيْرِ ذَلِكَ فَقَدْ كُنْتُ فِي الْغَالِبِ أُقَدِّمُ مَا يَرْوِيهِ الْكَثِيرُ عَلَى غَيْرِهِ حَتَّى أَخْتِمَ الْبَابَ بِاْلأَحَادِيثِ الْفَرْدِيَّةِ إِنْ كَانَتْ، مُرَاعِيًا تَقْدِيمَ الصَّحِيحِ عَلَى غَيْرِهِ إِلاَّ مَا يَقْتَضِي خِلاَفَ ذَلِكَ كَتَقْدِيمِ مَنْسُوخِ عَلَى نَاسِخِهِ وَمُجْمَلٍ عَلَى مُفَسِّرِهِ 

Агар Абу Довуддан бошқасидан нақл қилган бўлсам, уни баён қилдим. Кўпинча: «Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган», дедим. Агар: «Икки шайх ривоят қилган», десам, Бухорий ва Муслимни кўзлаган бўламан. Агар: «Учовлари ривоят қилган, десам, икки Шайх ва Абу Довудни, «тўртовлари», десам, аввалги уч киши ва Термизийни қасд қилган бўламан. Агар: «Бешовлари ривоят қилган», десам, мазкур тўртликка Насаий ҳам қўшилган бўлади. Агар, сунанлар соҳиблари, деган бўлсам, Абу Довуд, Термизий ва Насаийни қасд қилган бўламан. Агар бу низомдан бошқачароқ бўлса алоҳида баён қиламан. Намоз, ҳажга ўхшаш тартиб қилинган амалга далолат қиладиган ҳар бир мавзунинг ҳадисларини шариатдаги тартиби бўйича қўйдим. Бошқа ҳолларда эса, кўпчилик ривоят қилган ҳадисни муқаддам келтирдим. Бобнинг охирида ёлғиз кишилар ривоят қилган ҳадисларни келтирдим. Шунингдек, саҳиҳни ғайри саҳиҳдан олдин келтиришни риоясини қилдим. Магар мансухни носухдан, мужмални муфассиридан олдин келтирмадим.Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам худди шу йўлни тутадилар. Чунки ҳадис китобларининг ва ҳадисларнинг мартабалари тартиби ҳамма учун маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам кучли муҳаддислар ва кучли ҳадислар муқаддамга сурилади. Кучсизлари охирда қолади. Баъзи бир ҳадислар мансух бўлиб амалдан қолган бўлса, албатта, унинг носухи – амалдан қолдирган ҳадис – ундан кейин келган бўлади. Худди шу каби, баъзи бир ҳадисда бир масала мужмал – умумийроқ зикр қилиниб, бошқа бирида муфассал баён қилинган бўлади. Табиийки, бундай пайтда олдин мужмал, кейин муфассал баёни бор ҳадис келтирилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat