Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақирнинг садақаси

16:41 / 22.07.2021 | Muhiddin | 5588

Ассалому алайкум! Пайғамбаримизга (саллалоху алайхи васаллам) камбағаллар «Бойлар қурбонлик қилади, закот тўлайди, хаж зиёратларини амалга оширадилар, садақа ва эхсонлар қиладилар, шундай савобли амалларни қилишга бизни қурбимиз етмайди» деб арз қилганларида берган жавоблари яъни шундай бир хадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ ҳадис бор. 

حَدَّثَنَا عَاصِمُ بْنُ النَّضْرِ التَّيْمِيُّ، حَدَّثَنَا الْمُعْتَمِرُ، حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللهِ. ح قَالَ: وَحَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا لَيْثٌ، عَنِ ابْنِ عَجْلَانَ، كِلَاهُمَا عَنْ سُمَيٍّ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ - وَهَذَا حَدِيثُ قُتَيْبَةَ -: أَنَّ فُقَرَاءَ الْمُهَاجِرِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ الْعُلَى وَالنَّعِيمِ الْمُقِيمِ. فَقَالَ: «وَمَا ذَاكَ؟» قَالُوا: يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَيَتَصَدَّقُونَ وَلَا نَتَصَدَّقُ، وَيُعْتِقُونَ وَلَا نُعْتِقُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفَلَا أُعَلِّمُكُمْ شَيْئًا تُدْرِكُونَ بِهِ مَنْ سَبَقَكُمْ، وَتَسْبِقُونَ بِهِ مَنْ بَعْدَكُمْ، وَلَا يَكُونُ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِنْكُمْ إِلَّا مَنْ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُمْ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «تُسَبِّحُونَ وَتُكَبِّرُونَ وَتَحْمَدُونَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ مَرَّةً».
قَالَ أَبُو صَالِحٍ: فَرَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: سَمِعَ إِخْوَانُنَا أَهْلُ الْأَمْوَالِ بِمَا فَعَلْنَا، فَفَعَلُوا مِثْلَهُ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ».
وَزَادَ غَيْرُ قُتَيْبَةَ فِي هَذَا الْحَدِيثِ عَنِ اللَّيْثِ، عَنِ ابْنِ عَجْلَانَ: قَالَ سُمَيٌّ: فَحَدَّثْتُ بَعْضَ أَهْلِي هَذَا الْحَدِيثَ، فَقَالَ: وَهِمْتَ، إِنَّمَا قَالَ: «تُسَبِّحُ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَتَحْمَدُ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَتُكَبِّرُ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ». فَرَجَعْتُ إِلَى أَبِي صَالِحٍ فَقُلْتُ لَهُ ذَلِكَ، فَأَخَذَ بِيَدِي فَقَالَ: اللهُ أَكْبَرُ وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، اللهُ أَكْبَرُ وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، حَتَّى تَبْلُغَ مِنْ جَمِيعِهِنَّ ثَلَاثَةً وَثَلَاثِينَ
قَالَ ابْنُ عَجْلَانَ: فَحَدَّثْتُ بِهَذَا الْحَدِيثِ رَجَاءَ بْنَ حَيْوَةَ، فَحَدَّثَنِي بِمِثْلِهِ عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
 

Бизга Осим ибн Назр Тамимий сўзлаб берди:
«Бизга Муътамир сўзлаб берди: «Бизга Убайдуллоҳ сўзлаб берди; Бизга яна Қутайба ибн Саъд ҳам сўзлаб берди: «Бизга Лайс Ибн Ажлондан сўзлаб берди: «Иккови (Убайдуллоҳ ва Ибн Ажлон) Сумайдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан – бу Қутайбанинг ҳадисидир – ривоят қилади:
«Муҳожирларнинг фақирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, «Давлатмандлар олий даражотларни ва абадий неъматни илиб кетишди­ку», дейишди. У зот: «Нега энди?» дедилар. «Улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, биз рўза тутганимиздек рўза тутишади. Лекин улар садақа қилишади, биз эса садақа қила олмаймиз, улар қул озод қилишади, биз эса қул озод қила олмаймиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ўзиб кетганларга етиб олишингизга, сиздан кейиндагилардан ўзиб кетишингизга сабаб бўладиган, (агар қилсангиз,) худди сиз қилган нарсани қилганлардан бошқа ҳеч ким сиздан афзал бўла олмайдиган нарсани сизларга ўргатайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч мартадан тасбиҳ, такбир ва ҳамд айтасиз», дедилар».
Абу Солиҳ айтади: «Кейин муҳожирларнинг фақирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб, «Пулдор биродарларимиз ҳам биз қилган нарсани эшитиб қолиб, худди шундай қилишди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазли, уни Ўзи хоҳлаганига беради», дедилар».
Қутайбадан бошқаси ушбу ҳадисда Лайсдан, у Ибн Ажлондан ривоят қилиб, шундай қўшимча қилади:
«Сумай шундай деди: «Мен ушбу ҳадисни аҳлимдан бирига айтган эдим, у: «Нотўғри тушунибсан. У зот: «Ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтасан, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтасан ва ўттиз уч марта Аллоҳга такбир айтасан», деганлар», деди. Кейин Абу Солиҳнинг ҳузурига бориб, унга буни айтган эдим, у қўлимдан тутиб туриб, шундай деди: «Аллоҳу акбар», «субҳааналлоҳ» ва «алҳамду лиллааҳ», «Аллоҳу акбар», «субҳааналлоҳ» ва «алҳамду лиллааҳ» деб, ҳаммаси бўлиб ўттиз учтага етгунча айтасан», деди.*
Ибн Ажлон айтади: «Бу ҳадисни Ражо ибн Ҳайвага сўзлаб берган эдим, у худди шуни Абу Солиҳ Абу Ҳурайрадан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганини сўзлаб берди».

* Бунда ҳар бир жумлани ўттиз уч мартадан айтиб бўлиб, кейингисига ўтиш ҳам мумкин, уччала жумлани биргаликда ўттиз уч марта айтиш ҳам мумкин. 

وَحَدَّثَنِي أُمَيَّةُ بْنُ بِسْطَامَ الْعَيْشِيُّ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ، حَدَّثَنَا رَوْحٌ، عَنْ سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهُمْ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ الْعُلَى وَالنَّعِيمِ الْمُقِيمِ. بِمِثْلِ حَدِيثِ قُتَيْبَةَ عَنِ اللَّيْثِ، إِلَّا أَنَّهُ أَدْرَجَ فِي حَدِيثِ أَبِي هُرَيْرَةَ قَوْلَ أَبِي صَالِحٍ: ثُمَّ رَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ... إِلَى آخِرِ الْحَدِيثِ. وَزَادَ فِي الْحَدِيثِ: يَقُولُ سُهَيْلٌ: إِحْدَى عَشْرَةَ إِحْدَى عَشْرَةَ، فَجَمِيعُ ذَلِكَ كُلِّهُ ثَلَاثَةٌ وَثَلَاثُونَ 

Бу юқоридаги ҳадиснинг бошқа санад билан қилинган ривояти бўлиб, унда «Эй Аллоҳнинг Расули, давлатмандлар олий даражотларни ва абадий неъматни илиб кетишди ку...» дейилган, фақат Абу Солиҳнинг «Кейин муҳожирларнинг фақирлари қайтиб келишди...» деган сўзлари Абу Ҳурайранинг ҳадисига охиригача идрож қилинган. Шунингдек, «Суҳайл: «Ўн битта ўн биттадан, ҳаммаси бўлиб ўттиз учта», дер эди», деб қўшимча қилинган.

* Идрож – ровийнинг матнга қўшимча киритиши. Бу ерда ровий олдинги ҳадисдаги Абу Солиҳнинг гапини ажратмай, охиригача ҳадиснинг матнига киритиб юборган. (Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat