Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳутбада имомнинг бир оз ўтириши тўғрими?

00:00 / 28.01.2007 | eski savollar | 4269

Шайҳ Ҳазратлари Ёдингизда бўлса, сиздан Чэҳиянинг бир масжид юқ шаҳарида жума намозлари бардавом қолиб кетмаслиги учун узимизи шаҳарда мусулмонлар йиғилиб жума намозини уқиш ҳақида сурагандим. Алҳамдулиллаҳ, сизнинг курсатмангиз билан жума ўқишни бошладик, бунинг учун Аллоҳ :жж уқиётган жума намозларимиздан сизга ҳам ажр берсин, амин. Ҳазрат, сизни яна бир масалада безовта қиляпман. Сиз берган жавобда жума ҳутбаси камида 1 тасбеҳ булиши керак дегандиз. Шунга қараб, биз танлаган имом ҳутба ўқишда тасбеҳдан бошлади, Қуръондан парча уқиди ва араб тилида битта ҳадис уқиди. Узимиз масжидларда курганимиздек орасида бир туҳталиб утириб турди ҳам. Шу қилгани тўғри булдими?
Сиздан илтимос қиламиз: Аллоҳ розилиги учун, бизга узиз чиройли, қисқагина ҳутба ёзиб берсангиз (таржимаси билан иложи булса). Кейин қаерида туҳтаб утириб туриш кераклигини ҳам айтсангиз. Шу ҳутбани шу шаҳардан кетгунимизча ҳар жумада уқир эдик, сизни ҳам ҳар жумада :иншааллаҳ дуо қиламиз. Аввалдан раҳмат. Аллоҳ динимиз ёълида қилаётган барча амалларингизни ажрини мўл қилиб берсин.Ҳурмат билан диндошларингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ассаламу алайкум

عَنْ عَبْدِ الله رَضِي اللهُ عَنْهُ وَسَلَّمَ قَالَ: عَلَّمَنَا النَّبِيُّ : صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ خُطْبَةَ الْحَاجَةِ- الْحَمْدُ لله نَسْتَعِينُهُ وَنَسْتَغْفِرُهُ وَنَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شُرُورِ أَنْفُسِنَا وَسَيِّئَاتِ أَعْمَالِنَا مَنْ يَهْدِهِ اللهُ فَلاَ مُضِلَّ لَهُ وَمَنْ يُضْلِلْ فَلاَ هَادِيَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ثُمَّ يَقْرَأُ ثَلاَثَ آيَاتٍ (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاَ تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ) (يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمِ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَاالآيَةُ (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَقُولُوا قَوْلاً سَدِيدًا) الآيَةُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَفْظُ لِلنَّسَائِيِّ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар:«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз Ундан ёрдам сўраймиз ва биз Унга истиғфор айтамиз. Биз ўзимизнинг шаррларимиздан, яъни, амалларимизнинг ёмонларидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, деб шаҳодат берурман. Ва, албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг Расули, деб шаҳодат берурман». Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини ўрнига қўйиб тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингизда вафот қилурсиз».
«Эй, одамлар, сизни бир жондан халқ қилган ва ундан унинг жуфтини халқ қилган Роббингиздан қўрқингиз!»
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз...» оятларини.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Насаийники.
Шарҳ: Хутба фақат Жума намозида эмас, балки бошқа муносабатлар ила ҳам айтилади. Жумладан, ушбу ривоятда зикр этилганидек, ҳожат хутбаси ҳам бор. Одатда ҳожат хутбаси шунга ўхшаш муҳим ишлар пайтида ўқилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган хутбада ўзимиз кўриб ўтганимиздек, Аллоҳ таолога ёлбориш. Ундан ёрдам сўраш, турли ёмонликлардан сақлашни сўраш маънолари бор. Шунингдек, Аллоҳ таолодан қўрқиш, У зотга тақво қилишга даъват қилувчи оятлар ҳам мавжуд.Ушбу хутба матнини хатибларимиз турли муносабатлар ила жумладан, Жума хутбаларида ҳам ўқишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat