- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида кийимни тўпиқдан пастга осилтириб кийиш мутакаббирларнинг одати бўлган. Фахрланиб ўшандай кийинишиб юришган. Ҳозирги кунда ҳам мақсад шу бўлса ўша ҳадис остига кириб қолинади. Валлоҳу аълам!