Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

00:00 / 31.03.2008 | eski savollar | 4273
Саволим Намозда пешона саждага тегиши ҳақида. Агар пешонани тегиши ўрнига сочлар ҳалақит бериб ёки сочлар тегиб пешонани ўзи ҳоли тегмаса намозга путур етиб намоз қабул бўлмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намознинг фарзларидан бири пешона ва бурун ила сажда қилиш, фатво шунга берилган.Сажда сўзи луғатда бўйинсуниш, ҳокисорлик, ўзини паст олиш ва майл маъноларини билдиради.Шариатда намозхоннинг очиқ пешона ва бурунини ерга қўйиши саждадир.Рукуъ ва сажданинг намозда фарзлиги далиллари;Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида:«Эй иймон келтирганлар, рукуъ, сажда қилинглар», деган (77-оят).Намозни нотўғри ўқиган кишига таълим берар эканлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, кейин, хотиржам бўлгунингча рукуъ қил, сўнгра ғоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб хотиржам бўлиб ўтир, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундоқ қил», дедилар».Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ҳар бир намозда доимо рукуъ ва сажда қилганлар. Бирор марта ҳам тарк қилмаганлар.Сажда етти аъзо билан амалга ошишига уламолар иттифоқ қилганлар.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Етти аъзо ила сажда қилишга амр қилиндим; «Пешона ила, деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар-икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари ила ва кийим ва сочни йиғиштирмаслигимизга», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.Пешонанинг бир қисмини ерга қўйиш билан сажданинг фарзи адо этилган бўлади. Шунингдек, ҳеч бўлмаганда оёқларининг бир бармоғи ерга тегмоғи ҳам шарт.Рукуъни бир марта, саждани икки марта қилиш тааббудий – ҳикматини банда тушунмай ибодат учун амалга ошираверадиган амаллардандир. Салланинг пешига сажда қилиш макруҳ, дейди уламолар. Шунга биноан соч пешонани тўсган ҳолатда намоз бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat