Ассалому алайкум! Ман Рассиядаман. Менда доим пул бўлганлиги сабаб, кўпчилик одамлар “шётимга 130.000 рубл қўйиб, манга справка олиб беринг” дейди. Мен уларнинг ҳужжатларини ФМС бекор қилмасин деб олиб бераман. Кейин шу захоти пулимни ечиб оламан. Бу ишни қилганим учун ўша одамлардан 500-1000 рубл олсам рибо бўмайдими? Раҳмат олдиндан.
Ва алайкум ассалом! Сиз агар 500-1000ни уларнинг ҳисобига пул ўтказгагингиз учун олсангиз рибо ҳисобланади. Пул ўтказиб беришдан ташқари бирор хизмат масалан борди-келди, кимларгадир учраш ишларини ҳам бажарсангиз хизмат ҳақингиз сифатида олдиндан келишиб олишингиз мумкин. Лекин бу ишда ёлғоннинг аломати бор эмасми? Валлоҳу аълам!