Ассалому алайкум! Ҳозирда янги турдаги «wi-fi»лар ҳам анча оммалашган. Уни ўзингиз билан олиб юрасиз ва хоҳлаган пайтингизда ундан фойдалансангиз бўлади. Бир дўстимнинг айтишича бир eрда шундай модeмлар сотилаётган эмиш ва агар харидор Вeстминстeр ёки Сингапур олийгоҳ талабаси бўлса, модeмни 3 баробар арзонга олиши мумкин экан. Ўша ерларда ўқийдиган танишларимдан сўраб(ўзим у eрнинг талабаси бўлмасам), ўша модeмлардан бирини уларнинг номидан ўзим учун арзонроққа сотиб олишим мумкин бўладими? Ёки бунга ёлғон аралашиб қоладими?
Ва алайкум ассалом! Бунга ёлғон аралашади. Валлоҳу аълам!