Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сирли ташкилотлар фитналари

21:45 / 22.11.2020 | Шохрух | 1757

Ассалому алайкум! Масонлар, сионистлар ва бошқа сирли ташкилотлар хозирда дунëга эгалик қилиб дунëни назорати остида сақлаëтганликлари тўғрисида айрим ўзбек блогерларимиз томонидан интернет сахифаларига видео юклаб мухокамага кўйиб мусулмон биродарларимизнинг иймонини тахлика остига қўйишябди. Ўзим хам бироз қизиқиб иймоним хавф остида қолгани учун чуқурроқ кирмадим бу мавзуга. Илтимос шулар хақида мусулмон биродарларимизга маслахат берсангиз. Чунки айрим ўзини мусулмонман деган инсонлар хам бу фитналардан Аллоҳнинг кударатидан шубха қилиб қолишмоқда. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби таги йўқ воҳима ва асосссиз гаплар билан мусулмонларни заиф кўрсатмаслик керак. Ҳамма нарса Аллоҳнинг плани билан бўлади. Биз Аллоҳ билан алоқаларимизни маҳкам қилсак бўлди. Бизни қиладиган ишимиз тайин, ўша ишни қилсак Аллоҳни раҳмати, мағфирати ва нусрати ҳамиша биз билан бўлаверади. У ишни биз янги қилаётган жойимиз ҳам йўқ. Биздан олдингилар ўша ишни қилганлар. У иш Аллоҳга қайтишимиз. Аллоҳ таоло "Зарият" сурасида марҳамат қилади: 

 فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ إِنِّي لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ۝ 

50. «Бас, Аллоҳга қочинг. Албатта, мен сизларга Унинг тарафидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat