Ассалому алайкум! Мен 5ой аввал бир каналдаги лойиҳада иштирок этиб, ғирром йўл орқали(телеграм ҳаккерлари) ғолиб бўлдим ва совғалар олдим. Энди бу ишим нотўғрилиги билдим. Уларнинг ҳаққини қайтаришда ўша совғалар суммасини ҳисоблаб ўзларига берганим афзалми ёки садақа қилганимми? Ҳаққини берганимдан кейин у нарсалар менга ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Совғаларни эгаси бўлса эгасига беринг, бўлмаса савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!