Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳали ҳаёт Ота-Она учун дўзах, қабр ва охират азобларидан паноҳ сўраш

22:26 / 08.02.2019 | Kevin Marvel | 2462
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен ҳар тонг ўз вақтида бомдод намозини адо этаман. Намоз охирида дуо қилганда Аллоҳдан Ота-Онамни умрларини узоқ қилишини ва Ўз паноҳида асрашини сўрайман. Шу билан бирга гарчи улар тирик бўлсаларда Яратгандан ҳар намозимда уларни қабр, дўзах ва охират азобларидан халос этиб, жаннатий бўлишларини илтижо қиламан. Шу ишим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу иш нафақат тўғри, балки фарзанднинг вазифаси ҳам ҳисобланади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақида Хаттобнинг эшаги иймон келтирса келтиради, аммо Умар иймон келтирмайди – деган гап бўлган. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй Роббим динни Умар ёки Амр билан қувватлантир” деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилиш учун йлга чиққан Умар розияллоҳу анҳу уйига иймон келтирган ҳолатда қайтдилар. Шунинг учун фарзандлар доимо ота-онасинин ҳаққларига дуо қилишлари, ҳидоят топмасалар сабр қилишлари ва асло Аллоҳдан ноумид бўлмасликлари керак.
Яқинда бир киши ота-онасини умрага олиб бориб  келди. У 70 ёшга яқинлашсада зиёли, диёвий илмларни яхши эгаллаган инсон бўлсада пешонаси саждага текканини ҳеч кўрмаган эди. Фарзандлари доимо ота-онаси ҳаққида дуода бўлар, ўзи солиҳ деб билган кишилардан ҳақларига дуо сўрар эди. Куни кеча фарзанди Аллоҳнинг раҳмати нақадар чексиз эканлигини жўш уриб кўзида ёш билан айтиб берди. Минг бир хаёлда умрага бордик. Ҳавоси ота-онамга муносиб келармикин, қийинчиликка қолиб баъзилар каби бу ерларга нега келдим ўзи, иссиқ саҳро жойлар экан демасмикин. Икки ракъат намозига 100.000 ракъатни савобини насиб қилармикин деб келиб бундай улуғ жойларда қилинган бир гуноҳ ишнинг гуноҳи ҳам ўшанча даражада бўлади дейилган эди. Ўша гуноҳ билан ортга қайтмасмикин деган хавфда эдим. Мадина шаҳрига етиб боришимиз билан иккиси ҳам бетоб бўлиб қолишди. Аввалги хавфим янада зиёда бўлди. Кечқурун бир вақтгача уларни дори дармони муолажаси билан бўлиб, иккисини қолдириб ўз хонамга чиқиб кетдим. Эрталаб барвақт ҳолларидан хабар олиш учун кирганимда ота-онам йиғлаб туришган экан. Мени яна қўрқув босди. Ишқиб бу ерларга бекор келибмиз дейишмасин деб уларга қарадим, ҳолини сўрадим. Дадамнинг оғзидан чиққан сўз мени хушимдан кетказай деди. Менга қараб “Бугун туш кўрибман, тушимда Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим. Ниҳоятда гўзал киши эканлар, оппоқ кийимда менга қараб  хуш келибсиз деб илтифот кўрсатдилар” деди. Шунда банданинг гуноҳи ҳар қанча бўлса ҳам агар астойдил тавба қилса бир ондаёқ тушида пайғамбарларни кўрадиган мақомга чиқариб қўйишни шоҳиди бўлдим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat