Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

18:56 / 28.03.2022 | Mohina | 928

Ассалому алайкум! Холамнинг саволлари эди. Мен тилла тақинчоқларимни набираларимга тақсимлаб, мерос қилиб қолдирсам бўладими? Ортганини эса қазо рўзаларим, намозларимга фидя қилиб юборишлари учун қолдирсам бўладими? Буни васият қилиб ёзишим керакми ёки оғзаки айтсам хам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Меросхўрларга васият қилиш йўқ. Улар Аллоҳ томонидан белгиланган қоидаларга кўра мерос оладилар. Сиз ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб, қайси қариндошларингизга васият қилишингиз мумкин ва қайсиларига мумкин эмаслигини билиб олинг. Тириклик чоғингизда уларга мулк қилиб берсангиз жоиз. Қазо намозларингизни ўқишингиз шарт. Қазо рўзаларингизни тутишга қодир бўлмасангиз ва кейинчалик ҳам қодир бўлишга умидингиз бўлмаса, улар учун ўзингиз фидя берганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat