Ассалому алайкум! Мен Москвада устачилик қиламан. Айрим вақт ортиқча иш чиқса ўзимизни таниш усталарга олиб бераман ва шу ишни назорат қиламан, маслахат бераман ва кейинчалик 1 йиллик гарантиясини бўйнимга оламан. Сўрамоқчи бўлганми шу ишни масалан 100.000 рублга олиб шундай 10.000 рубллини ўзимга олсам халол бўладими? Иш берадиганлар менга ишонишади ва ўзинг контроллик қилсанг майли ишни берамиз дейишади. Қисқаси посредниклик демоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Далолат қилганингиз учун бир марта ҳақ олишингиз мумкин. Бу иш топиб берганингиз учун бўлади. Валлоҳу аълам!