Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хато

00:28 / 06.10.2023 | MMM | 706

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқиб юрган пайтларим 10 синфедим адашмасам, опам тугулган кунимга ручкали Қуръон совға қилгандилар уни ручкада ўзбекча таржимасини эшитаредим, мен ва оилам илмсизедик, уни тафаккур қилиш кераклигини ҳам билмасдим, қиссаларни кетмакет эшитиб Марям онамиз Фиравннинг хотини деб тушунибман, у пайт фиравн ким Марям онамиз ким Пайғамбар алайҳи саломлар ким умуман ҳеч нарса билмасдим динимиз тўғрисида, илмсизлигимдан тарихчи устозимга Марям Фиравннинг хотини мен Қуръон китобда шундай эшитдим дебман Аллоҳ кечирсин ўзимга катта зулм қилибман, устозим ҳам шундай эканми мен билмайман деди, у ҳам илмсизеканки энди ҳозир билябман этироз билдирмади. Ҳозир Аллоҳим ҳидоят ва илм ато этди менга Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин, энди билдимки мутлақо бундай эмасекан Марям онамиз Фиравн бошқа замон ва маконларда яшаб ўтишганекан бу хатойимни тузатиш учун нима қилишим керак, илтимос йўл кўрсатинг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша гапингизни кимлар эшитган бўлса ўшаларга тўғрисини етказиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat