Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

15:48 / 10.12.2015 | Zafarov Murodjon | 2224

Ассаламу алайкум! Зикр аҳлидан сўранг китоби 4-жуз 28-бетидаги ҳадисда : “Кўз теккан, илон ёки чаён чаққандан бошқада дам солиш йўқ" дейилибди. Ушбу ҳадисни тушунтириб беришларингизни илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаттобий “Маъолимуссунан” китобида : “Кўз теккан, илон ёки чаён чаққандан бошқада дам солиш йўқ" ҳадисида, “Бошқа касалликларга дам солиш йўқ” деган нарса тушунилмайди. Балки у ҳадиснинг маъноси “Кўз текканда ва бирор нарса чақиб олганда ўқилинадиган руқя, руқяларнинг энг авлоси ва фойдалисидир” деган маънони билдиради. Арабларда “Алидан бошқа йигит, Зулфиқор(қилич номи)дан бошқа қилич йўқ” деган гаплар бор. Бу гаплар “Али йигитларнинг, Зулфиқор қиличларнинг энг яхшиси эканлигига далолат қилгани кабидир” деган. Баъзилар “кўз теккан ва чақиб олингандан бошқада дам солиш бидъат” дейдилар. Бу нотўғридир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat