Ассалому алайкум! Саволим қўполлиги учун олдиндан узр сўрайман. қазои хожатга кирганимда хар сафар катта хожат пайти орқа нажосат йўлидан ахлат чиқаётган пайти табийки пешоб хам чиқарилади. Шунда пешоб билан бирга манийга ўхшаш қуйуқ нарса хам чиқади. Буни пешоб чиқаётганда пешоб йўлида чиқаётгани сезилади. Қоғозга олиб қарасам қуйуқ думалоқ сийдик аралаш бўлади. Хар сафар шундай бўлганда бу манийми менга ғусл вожиб бўлдимикан деб ўйланиб қоламан, лекин маний закар қўзғалиб шиддат билан отилиб кўп миқдорда чиқади деб иккиланиб, васвасага тушаман. Шундай вазиятда нима қилсам бўлади? Яъни ғусл қилишим керакми ёки таҳорат қилиб намоз ўқисам бўладими ? Саволим қўполлиги учун яна бир бор узр сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!