Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ва ғусл

21:00 / 18.05.2023 | Nigora | 593

Ассалому алайкум! Аёл кишини ҳаёлига шахвоний уй ҳалоллар келиб авратидан суюқлик келса ғусл вожиб бўладими ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими? Агар шу ҳолатда рўза бўлса рўзаси очиладими? Очилса унга каффорат вожиб бўладими ёки қазо тутиб берадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда одатда мазий чиқади. Сиз ўшани кўриб маний деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Маний чиқаётганда шиддат ва шаҳват сезилади. Мазийда эса бу нарса топилмайди. Мазий чиқиши рўзани бузмайди. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқлик.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўл-майди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat