Ассаламу алайкум! Ҳурматли азизлар сизларга савол ила мурожаат қилишга ижозат бергайсизлар. Маълумки, фитр садақаси таомдан берилишига уламолар иттифоқ қилишган, ҳанафий мазҳабида эса таомнинг қийматини (пул) бериш ҳам жоиз. Яқинда бир танишимиз “фитр садақасига мато берса бўладими” деб сўраб қолдилар. Агар бериладиган ўша мато таомнинг қийматига баробар ёки ундан кўпроқ бўлса, бундай тарзда бериш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида берса бўлади. Валлоҳу аълам.