Ассалому алайкум! Бугун мен шундай гап эшитдим мендан ёшлари катта онахондан. Бир тадбир йиғинда таом еб кичкина 1 ёшли бола тиқилиб қолди, ёрдам бериш мақсадида орқасига онаси урди, онахон эса бундай қилманг, шайтон томоғида турган урсангиз ичига кирволади, Бисмиллаҳ деб тек қараб турсангиз киролмай чиқиб кетади дедилар, биз хам боламиз тиқилса орқасига урамиз, онахонни гаплари тўғрими? Қараб тураверсак бола оғир ахволга тушиб қоладику, исломда орқасига уриш йўқ деб айтдилар, шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Шифокорларнинг сўзига кўра томоғида бирор нарса тиқилиб қолган инсоннинг елкасига уриш унга фойда бермайди. Бундай вазиятда қўлланадиган махсус амалиёт бор. Буни шифокордан ўрганиб олса бўлади. Аммо бу ишнинг динга, шайтонга ёки бошқа нарсага алоқаси йўқ.
عن حفص بن عاصم قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ: كفى بالمرء كذبا أن يحدث بكل ما سمع رواه مسلم
Ҳафс ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини сўзлайвериши ёлғончилигига кифоя қилади” дедилар".
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!