Ассаламу алайкум! Пайғамбаримизни "кимки Аллоҳдан ўзгага қасам ичса ширк қилади ва кофир бўлади". Яни Аллоҳга қасам деб айтиш керак экан тўғрими? Харбий қасамёд қилиш видеоларида "виждоним, ор-номусим ва шанимни ўртага қўйиб" деган жойи бор экан. Шу жойида ширк бўлиб қомидими? "Ватанимга хизмат килишга қасамёд қиламан" дейилвотти, лекин "Аллоҳга қасамёд қиламан" демаябти.
– Ва алайкум ассалом! Виждоним ва ор-номусимни ўртага қўйиб деб эмас химоя қилиш учун қасам ичаман деса ширк бўлмайди. У ерда Аллоҳдан бошқасига ҳам қасам ичгани йўқ. Валлоҳу аълам!