Ассалому алайкум! Мен ўзимни ортиқча киймларимни OLX орқали сотувга қўйдим. Уймга 1-2 сом пул бўсин деган мақсадда, ўзим Нукуста яшайман. Бита харидор ёзди мана шу кўйлакни 50.000 на берасми доставка оркали деп ман ха деп жавоб бердим. Кеин пулни эримни пластикига ўткизадган бўлдим ва код келди шу кодни теришим биланок эримни пластикидан 700.000 пул ечип олинди. Хали одам рахмат олдик деп ёзди. Эрим шу захоти телефон қилди сан хоз 50.000 тушади код келед деп аксинча 700.000 олиб қўйдику деп. Тўриси у пуллар бизларга роса зарур эди қўлимиздаги охирги пулимиз эди. Энди нима қиламиза? Ўша фибрибгарнинг хукми қанақа бўлади? Илтимос жавоб берилар, қийин аҳволда қолдик.
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам бунчалик содда бўлмаслиги керак. Қачондан бери ҳамма жойда шу фирибгарликдан огоҳлантириб келинади. Сизларни ҳаққингизни ўғирласа қиёматда савобидан олиб беради. Бу ишни қилганларга қонуний чора кўришни ҳаракатини қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!