Ассалому алайкум! Оиламизга жуда оғир бир синов келди. Укам харбий бўлиб ишлар эди. 30 ёшида автохалокатда оламдан ўтди. Ота онамга жуда мехрибон эди, харбий бўлишига мен ҳам бироз сабабчи эдим. Шу йил пенсияга чиқсам мен ҳам номоз ўқийман деб айтарди. Намозсиз оламдан ўтди, тушларимга жуда кўп киради. Намоз ўқиёлмай оламдан ўтди, бундай ўлимига ўзимни кечиролмаяпман. Харбий бўлишига мен ҳам сабабчиман. Менга тўғри йўл кўрсатинг, виждон азобида ўзимни кечиролмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Одамлардан қарзлари бўлса тўлаб қўйинг ва қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини беринг. Валлоҳу аълам!