Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Адашмасам 2014 йилнинг март ойи бошларидан пайнет орқали телефонга пул солинганда пулни ҳаммаси фоиз олинмасдан мижоз рақамига тушаяпти, баъзи пайнетчилар хизмат ҳаққи олишяпти, баъзилар олишмаяпти. Савол: Шу ҳолатда пайнетчига (услуга) хизмат ҳаққи бериш дурустми (менимча пайнетчиларга пайнет компанияси маош берса керак)? Бу саволни беришимдан мақсад, хизмат ҳаққи олмайдиган пайнетни топиш қийин, мушкул. Шунинг учун хизмат ҳаққи оладиган пайнетдан фойдалансак бўладими? Бу иш рибонинг 72 хил туридан бирига мос келмайдими?