Ассалому алайкум Один опа бу саволим аёлларга хос бўлганлиги учун сизга мурожаат қилишга қарор қилдим мени туғри тушинасиз деган умиддаман. Опа кеча хотинимни кузи ёриб қизчалик бўлдик, хотиним туғишидан бир кун олдин туғуриқ хонага боришда керайсиз бўлган тукларимни олишда ёрдам қилинг деди. Мен у вақтда рўзамни ёпган эдим хотиним узи қийналгани учун мен шу кераксиз тукларни тозаладим. Мени саволим шу ки мен аёлимни фаржига қараганим учун рўзам очилмадим деган гумондаман. Яна шуки туғирқхонда хам хотинимни ёнида турди бола туғиш жараёнига. Узр ноқулайлик туғдирганим учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
қиз кўрганингиз билан табриклайман. солиҳа қизлардан бўлсинлар. рўза фақат жимоъ қилинганида очилади. аёлингизга бундай нозик пайтда ёрдам бериш жараёнида жунуб бўлиб қолмаган бўлсангиз, иншааллоҳ рўзангиз очилмаган бўлади. Валлоҳу аълам.