Ассалому алайкум! Дўстимнинг илтимосига кўра шу саволни бермоқдаман. Дўстим нуфузли корхонада бўлим бошлиғи бўлиб иш олиб боради. Унинг ходимларидан айримлари нафл рўзасини тутушмоқда экан. Ушбу корхонада иш вақти соат 18:00 гача қилиб белгиланган. Дўстим шу кунларда нафл рўзасини тутаётган ходимларига уни шом вақти кириши билан очиб олишга рухсат берган (10-15 дақиқага). Лекин ходимлар оғизни очгандан кейин иш вақти бўлишига қарамай деярли соат 18:00 гача овқатланишмоқда. Дўстим бу холатда қандай йўл тутиши керак? Тақво қилиб уларга хозирча танбеҳ беришни хам бермасликни хам билмаяпти. Ходимлар ахир шу вақт учун ойлик иш хақи олишадику?
– Ва алайкум ассалом! Уларга овқатга сарфлаганча 18:00дан кейин қолиб ишлаб беришларини айтсин. Нафл рўза тутишлари нафл, ойликка яраша ишлаб беришлари вожиб амал. Мунофиқларнинг тақводорлигидан қилишмасин. Валлоҳу аълам!