Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат

17:02 / 16.11.2022 | Shodmon Rajabaliyevich | 895

Ассалому алайкум! Инсон уйқудан турганида ички кийимига доғни кўрса билсаки сийдик чиққан. Уни шу сийдик текган жойини 3 марта ювса истинжо(мустахаб) қилмасдан тахорат олиб намозни ўқиб намозни ичида хар хел хаëлга борса ўйласаки балким шу ички кийимимга текган доғ маний ё мазий бўлиши мумкин. Намозни тугатиб авратниичини курса хеч қандай маний ва мазий йўқ. Шунга нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйқудан уйғонганда закарида сийдик кўрса ғусл вожиб бўлмаган. Аммо чиққан нарса маний ёки мазийлиги борасида иккиланса ғусл вожиб. Сизнинг ҳолатингизда чиққан нарса сийдик экан. Таҳорат олиб намозни адо қилибсиз, намозингиз дуруст бўлган. Кийимга сийдик пиёланинг кетичалик миқдорда тарқамаган бўлса бас. Акс ҳолда намоз дуруст бўлмас эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat