Ассалому алайкум! 1. Мен Россияда озиқ-овқат омбор(склад)да ишлайман. Мени ишим копмлект ва кўп миқдорда келган товарни хар бир буюртма учун саралаб йигъишдан иборат. Бу омборда турли хил бўлимлар бор: Гўшт, мева-сабзавот, нон, сут, ичимликлар ва бошқалар. Саволим асосан гўшт ва мен ишлайдиган пишириқлар(кулинария) бўлимига тегишли. Биз тераётган товарлар ичида чўчқа, мол ва товуқ ( мол ва товуқ гўшти қандай сўйилганини билмайзмиз, катта эхтимол билан ношаръий сўйилган) гўшти қўшилган таомлар хам мавжуд ( тахминан 35-40%) . Саволим шу жойда ишлашим жоизми, топган пулим халолми? 2. Агар ишлаш ножоиз бўлса у холда бошқа иш топгунимга қадар шу ерда бир неча кун ишлаб турсам бўладими. Чунки Россияда хозирда иш топиш қийин айниқса мендек хужжатсиз одам учун.
– Ва алайкум ассалом! Шариъатга зид молларнинг сотилишида хизмат қилишингиз жоиз эмас. Яхшироқ иш топгунингизча ойлиги камроқ бўлса ҳам бошқа ишда ишлаб туринг. Валлоҳу аълам!