Ассалому алайкум! Кимгадир яхшилик қиламиз доим қалбимизда Аллоҳ учун килаяпманку деган хис доим туради. Аммо қайсидир инсон дилизни оғритса, бу яхшиликни билмас экан деган хаёл бир онда хаёлдан ўтади хамда бироз табиз хира тортади, саволим шуки шунақа пайтда қилган яхшиликлариз учун берилган савоб хабата бўладими, дарров йўққа чиқадими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда “Мен савобимни олганман, қолгани билан ишим йўқ” дейиш керак. Валлоҳу аълам!