Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эркак ичган холатда аёли билан жинсий алоқада бўлса ўша вақтда фарзанд бўлиб қолса кейнчалик туғиладиган фарзанд харом дейиладими? Лекин бази бир инсонлар йўқ ундай эмас деган фикрдалар. Динимизда бундай холатга қандай жовоб бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром дейилмайди. Чунки никоҳ орқали бўлган болани ҳаром деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!