Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин мен институтга кирганимдан кейин Аллоҳ ҳидоят берди бошида намозни севганимдан пешин намозини ўқисам тезроқ аср намози бўлсаю ўқисам деган соғинч билан кутардим йиллар ўтди кўпинча тошкентда юрдим кейин карантин бўлгач уйга келдим. Уйда оилам намозга беъэтибор дадам ҳеч намоз ўқимаганлар онам бомдодни ўзи укам ҳам шу мен 5 вақт намозни ўқийман рўза тутиб юрардим таҳажжуд намозларини ўқирдим кейин уйга келгач ҳамма менга қаршидай , рўза тутсам ҳозир тутма касал бўласан ҳар намозда таҳорат олсам кўп ювинаверма , кейин кейин ҳамма нафл ибодатларни қолдирдим уйдагилар билан чиқиша олмаяпман бир нафл ибодат ёки рўза тутсам кўп тортишиб қоляпман динга беъэтибор ҳамма тўри мен учун қайғуришяпти лекин бу аҳир оҳиратим учун зарарку , намозни динимизни таниганимдан кейин ҳаётим чалкаш оилам билан доим чиқишмовчиликлар бўляпти шунга нима қилай илтимос менга батафсил маслаҳат беринглар устозлар ота онамга бу чиқишмовчиликдан кейин оқ бўлмайманми
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишларни ҳеч кимга билдирмасдан қилинг. Уларга хўп деб, шариатга амал қилаверинг. Шунда савоби ҳам улкан бўлади. Валлоҳу аълам!