Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим, эркак киши сочини ортиқча парвариш қилмай, яъни сочни бир текисда калталатиб сўнг унга қайчи ва шу каби воситалар билан калталатмай ўстирса бўлади деб айтди. Бу гап қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари гоҳида қулоқларини юмшоғигача тушган, гоҳида эса елкаларигача тушган. Валлоҳу аълам!