Ассалому алайкум! Бир фикр мани жуда хавотирга соляпти, яқинда бир гунохни яна такрорласам ота-онамга оқ бўлай деб ўзимга ўзим сўз берган эдим. Минг афсуски ўша гунохни яна такрорладим, иродам сусткашлик қиляпти, ҳозир эса жудаям пушаймонман. Саволим шуки мен ота-онамга оқ бўлдимми? Айбимни қандай ювсам бўлади? Бу гунохимнинг каффорати қандай?
– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмагансиз. Истиғфор айтинг. Кечалари таҳажжуд намозида Аллоҳдан ўша гуноҳни ташлашга муваффақ қилишини ёлвориб сўранг. Такрор ва такрор сўранг. Гуноҳнинг аччиғини, унга берилажак азобни тафаккур қилинг. Аллоҳнинг азобига дучор бўлганларни кўриб ибрат олинг. Гуноҳга ундовчи сабабларни йўқотинг. Ҳеч қачон ёлғиз қолманг. Бўш вақтингиз қолмайдиган даражада кўп ишларни кун тартибингизга киритиб олинг. Валлоҳу аълам!