Ассалому алайкум! Бир танишим ногирон юролмайди ҳам туролмайди ҳам қандай намоз ўқишлари мақул?
– Ва алайкум ассалом! Қандай ўқишга қодир бўлса ўшандек ўқийди. Бирортаси таҳорат қилдириб қўйса таҳорат билан ўқисин. Агар таҳорат қилдириб қўядиган одами бўлмаса таяммум билан ўқисин. Валлоҳу аълам!