Устоз "Ҳар ракъатда Аузибиллаҳини айтилиши" номли саволга жавобингиздан шуни англадимки, бизнинг мазҳабимизда 2, 3, 4-ракатларда "Фотиҳа" сурасидан олдин "Истиоза" ва "Басмала" айтилмас экан. Мен бундан бехабар эдим. Алҳамдуллаҳ, мана бир неча йилдан бери ибодатдаман. Аввалги намозларимда ҳар ракъатида "Фотиҳа" сурасидан олдин "Истиоза" ва "Басмала" айтганман. Энди ўйлаб қолдим “аввалги намозларим қабулмикан?” деб. Бундан кейин ҳам тилим ўрганиб қолгани учун шундай такрорлаб қўйсам, намозимни қайта ўқийманми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ихтилофли масала, икки тарафи ҳам бир. Намозга тасир қилмайди.