Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш ўртоғимнинг иймони

00:25 / 23.12.2020 | Barno Zokirova | 1362

Ассалому алайкум! Турмушимизга 3 йил булди. 1 нафар фарзандимиз бор. Мен 1 ой олдин турмуш ўртоғим китобимизга, пайғамбаримизга ва қайта тирилишга ишонмаслигларини билиб қолдим(астағфируллоҳ). Аллоҳга ишонар эканлар. Яқинда сайтларинг орқали инсон думғаза орқали қайта тирилишини, уни ёқиб бўлмаслигини ўқиб айтсам ҳам фойдаси бўлмади. Илтимос менга маслаҳат беринглар нима қилишни билмай қийналиб кетдим. Шунча йил бирга яшаганимиз ҳалол бўлмайдими? Фарзандимиз ҳам шу тушунча билан катта бўлишидан қўрқаман. Аҳир никоҳдан ўтгандик, бунақалигини билмасдим. Энди мен нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор домланинг олдида боришга кўндиринг. Агар қабул қилса ва тушунчасини тўғриласа ўша жойда никоҳингизни янгилаб бирга яшанг. Китобга, пайғамбаримизга ва қайта тирилишга иймон келтириш иймоннинг фарзи ҳисобланади. Улардан бирортасига иймон келтирмаса мўмин бўлмайди ва бирга яшашингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat