Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Мен уй сотиб олмоқчиман. Менга уйини сотаётган одам уйини бўлиб сотмоқчи. У уй бурчакда жойлашган бўлгани учун, ёнида гаражлар бор экан. Уй бўлинганида менга бериладиган тарафда гаражлар бор экан ва бу гаражлар мени уйимга халақит беради. Агар шу гаражлар ноқонуний курилган бўлса, уларни ҳокимиятга мурожаат қилиб буздириб ташлатсам бўладими, шу ишда менга гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.