Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат суви

12:15 / 08.01.2022 | Nigora | 1437

Ассалому алайкум!  ТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТ Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Отам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди: Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди. Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди? Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан. Ҳурматли устозлар манашу матнни изоҳлаб берсангиз. Бу ерда тахоратдан қолган сув деганда обдастанинг ичида қолган сув назарда тутиляптими? Тахорат қилиб бўлгандан сўнг обдаста ичида қолган сувни нима қилиш керак. Ёки ман тушунмадимми. Нотўғри савол берган булсам узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи пок лекин покламайди дейилган сув таҳорат қилган одамдан тушган ёки баданидаги таҳоратдан қолиб томаётган сувга айтилган. Обдастадаги сув пок ва покловчи бўлади.
Бу ерда “таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди” деб, таҳорат жараёнида баданга тегиб ерга тушган сув назарда тутилмоқда.
Таҳоратдан сўнг обдастада қолган сув покдир. Таҳорат олгач, идишда қолганини ичиб қўйиш суннат амалдир. Ҳозирда водопроводлардан ҳам ичиб қўйса суннат адо бўлаверади. Уламоларимиз “ичаётган вақтларида Роббим мен зоҳиримни Сен буюрганингдек покладим. Қалбимни ҳам Ўзинг поклагин деб ният қилинади” деганлар. 

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ وَهَنَّادٌ، قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي حَيَّةَ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا تَوَضَّأَ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ حَتَّى أَنْقَاهُمَا، ثُمَّ مَضْمَضَ ثَلَاثًا، وَاسْتَنْشَقَ ثَلَاثًا، وَغَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَذِرَاعَيْهِ ثَلَاثًا، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ مَرَّةً، ثُمَّ غَسَلَ قَدَمَيْهِ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَامَ فَأَخَذَ فَضْلَ طَهُورِهِ، فَشَرِبَهُ وَهُوَ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَحْبَبْتُ أَنْ أُرِيَكُمْ كَيْفَ كَانَ طُهُورُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.
وَفِي الْبَابِ: عَنْ عُثْمَانَ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ، وَابْنِ عَبَّاسٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، وَعَائِشَةَ، وَالرُّبَيِّعِ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُنَيْسٍ
 

Бизга Қутайба ва Ҳаннодлар ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Абул Аҳвас ҳадис айтиб берди». У Абу Исҳоқдан:
Абу Ҳайядан ривоят қилинади:
«Алийнинг таҳорат қилганини кўрдим. У кафтларини тозалаб ювди, сўнг уч марта оғзини чайди, уч марта бурнига сув олди, юзини уч марта ювди, билакларини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди, сўнг оёқларини тўпиқларигача ювди. Сўнг ўрнидан туриб, таҳоратдан қолган сувини олиб, тик турганича ичди. Сўнг: «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйгим келди», деди.
Бу ҳақда Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Рубаййиъ ва Абдуллоҳ ибн Унайсдан ривоятлар бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat