Ассалому алайкум! Айтишларича бугун ой 7 йилда бирмарта Каъбани тавоф қилган кун экан. Шунинг учун таҳажжуд намози ўқиш ҳар доимгидан савоблироқ экан. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳажжуд намозини ўқиш энг афзал ва улуғ нафл ибодатлардан ҳисобланади. Бир инсонни таҳажжуд намозида бардавом бўлиши унинг солиҳ эканлигининг аломатидир. Аммо бу хабар ғирт ёлғон. Буни тарқатувчиси ҳам тарғиботчиси ҳам каззоб экан. Валлоҳу аълам!