Ассалому алайкум! Менда соч тўкилиш муаммоси бор ва дўҳтир менга аччиқ қалампир суришни маслаҳат берди. Уни кечқурун суриб ётиш керак экан ва 1сутка давомида ювмаслик керак. У жой бошимни тепа қисмида ва тангадек келадиган катталикда. Аччиқ қалампир настойкаси таркибида спирт мавжуд. Мен уни сурганмдан сўнг таҳорат олсам сув текказмасдан. Кейин намоз ўқисам бўлаверадими. Яни танамга спирт кириши(терим орқали) таҳоратимни бузмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам!