Ассалому алайкум! Мен ўзимди аммамди қизга уйландим ва уларни оиласи ароқ дўкони менга хам маслаҳат берди шу ишни қилишга мен хич қачон унақа дўкон очмайман дедим билмадим нима бўлдию бирга ишлаб қолдим акасини қўлида шафюрлик қилиб. Орадан икки йил ўтиб мен намоз ўқиши бошлаб юбордим имкони борча беш вақти намозимни ўқябман у ишга хам ишлаябман. У иш менга умуман ёқмай қолди энди мен ишламайман десам мендан қаттиқ хафа бўлаябди. Илтимос бир йил ишлайлик хаммасини ёпиб бошқа халол иш қиламиз диябди йўқ кетаман десам ойламиз бузлиши мумкун нима йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадиснинг ҳукмига тушиб қолишдан қўрқинг.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!