Ассалому алайкум! Ака ука, опа сингиллар орасида рибога аралашганлари бўлса (бир неча бор рибонинг харом эканлигини айтилган бўлса хам) у билан қартндошликни узиш керакми? Бир киши унинг хисобидан пиширилган таомни емаслик керак деди, у пиширган таомни емаслик хам у билан алоқани узишга олиб боради. Шундай холларда қандай йўл тутиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Чиройли йўл билан "Ҳар қандай ҳолатда ҳам сен билан силаи раҳм қиламиз, лекин шу йўл билан топган пулинга келган нарса еёлмаймиз" деб айтиш керак. У ҳам асл муаммо топган пули рибодан эканлигини билсин. Бошқа ҳеч қандай эътироз йўқлигини билсин. Валлоҳу аълам!