Ассалому алайкум! Ресторан, кафе ёки фаст фоодларга сайт қилиб бериш мумкинми? Хамр ёки чўчқа гўшти борлари билан ишламаслик кераклигини биламан. Бошқалари мол ёки паранда гўшти ишлатса ҳам, у ҳалолми йўқми менга қоронғу. Шунақаларга сайт қилиб берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалолларига сайт қилиб беринг. Гуноҳга ёрдам берманг. Валлоҳу аълам!