Ассалому алайкум! Ҳозирда интернет орқали пуллик онлайн олимпиада мусобақалари ўтказилмоқда. Ўрин олганларга сертификат, диплом ва медаллар берилмоқда. Бу қимор ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Оддий мусобақа бўлса, зарари йўқ. Пул тўлаб қатнашиладиган бўлса ва томонлардан бир қисмига моддий манфаат бўлса, қимор бўлади. Валлоҳу аълам!