Ассалому алайкум! Инсон вафот эткандан сўнг оила аъзолари 40кун шомдан кегин хонага шам ёқиб чиннида сув билан бехи дарахтидан қўйиб қўйиларкан 40 кун ўткач игнани ерга санчиб қўйишаркан инсон қабрда ишиб кетаркан ўша игнани ерга тиқиб қўйса қабрдаги майит шишгани қайтаркан. Динимизда шундай нарса ростан хам борми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ахмоқликдан бошқа нарса эмас. Динни билмаган одамлар шунақа бидъатларга ишониб уларга амал қилиб юришади. Бундай сафсаталарга ишонманглар, қилманглар. Валлоҳу аълам!