Ассалому алайкум! Мен автомобилсозлик саноати ишчисиман. Асака автомобил заводига бутловчи қисим етказиб берамиз. Ижтимоий тармоқда юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифат нархи хусусида гап кетганда халқни пулини шиляпти, оляткан маошинг харом деган фикрлар кўпайиб кетди. Ростдан ҳам халқ нафратига учраб шундей бўлса бу маошимиз харом бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулот асл нархидан ортиққа сотилса(шундай бўлаётгани аниқку) ортиғи жоиз бўлмайди. Сизни маошингиз қайси бир турига кирар экан билмадик. Валлоҳу аълам!