Ассалому алайкум! Бу саволни бир инсонни номидан юборяпман. Бир йигит савдо сотиқ орқали бир аёл билан яхши муносабатда бўлган. Ва шу аёлни қизи билан унаштирилган. Йигит қизни онаси билан ичкилик таъсирида зино қилган. Аёлни қизи бундан бехабар албатта. Ва қизга уйланган. Ҳозир улар 2та фарзандли. Йигит афсусда. Саволим йигит зино қилган аёлини қизига уйланган бўлса уларни никоҳи ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
وَحَرُمَ أَصْلُهُ وَفَرْعُهُ، وَفَرْعُ أَصْلِهِ الْقَرِيبِ، وَصُلْبِيَّةُ أَصْلِهِ الْبَعِيدِ، وَأُمُّ زَوْجَتِهِ وَبِنْتُهَا، مَوْطُوءَةً، وَزَوْجَةُ أَصْلِهِ وَفَرْعِهِ، وَكُلُّ هَذِهِ رَضَاعًا وَفَرْعُ مَزْنِيَّتِهِ وَمَمْسُوسَتِهِ وَمَاسَّتِهِ وَمَنْظُورٍ إِلَى فَرْجِهَا الدَّاخِلِ بِشَهْوَةٍ، وَأَصْلُهُنَّ وَمَا دُونَ تِسْعِ سِنِينَ لَيْسَتْ بِمُشْتَهَاةٍ
Шунингдек, ўзи билан зино қилган, ўзи ушлаган ёки уни ушлаган ва ички фаржига шаҳват билан назар солинган аёлнинг фаръи ҳам, асли ҳам ҳаром бўлади.
Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен жоҳилиятда бир аёл билан зино қилган эдим. Унинг қизига уйлансам бўладими?» деди. Ул зот: «Буни жоиз деб билмайман», дедилар.
«Ал Fоятус Самъония» номли китобда ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ نَظَرَ إِلَى فَرْجِ امْرَأَة، لَمْ تَحِلَّ لَهُ أُمُّهَا وَلَا بِنْتُهَا» أَخْرَجَهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ مِنْ حَدِيثِ أُمِّ هَانِئٍ مَرْفُوعًا
«Ким бир аёлнинг фаржига шаҳват билан назар солса, унга ўша аёлнинг қизи ҳам, онаси ҳам ҳаром бўлади», деганлар.
Ибн Абу Шайба Умму Ҳонеънинг ҳадисидан марфуъ ҳолда чиқарган.
Тўққиз ёшдан кичик қизлар иштаҳа тортадиган эмас.
Бас, шу ёшдан кичик қизларни ушласа ва уларга назар солса, аввалги сатрларда ўтган ҳукмлар собит бўлмайди. Валлоҳу аълам!