Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўзах унга харом қилинган инсонлар

15:59 / 17.01.2021 | Rustambek | 1903

Ассалому алайкум! Яқинда дўзахга харом қилинган одамлар хақида хадис эшитиб қолдим. Унда айтишича дўстларини оғир кунида ёнида турадиган, қарзи, дарди, хожати бўлса ёрдам қиладиган инсонлар дўзахга 1 секунд хам кирмас эмиш. Шу хадис сахихми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳадисларнинг ўзи билан инсон жаннатий бўлиб қолмайди. Аввало фарзларни бажариши керак. Кейин у каби ишлар ҳисобга олинади. Бу маънода жуда кўп ҳадислар келган. 

عن ابن عمر رضي الله عنهما، قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أحب الأعمال إلى الله سرور تُدخله على مسلم، أو تكشف عنه كربةً، أو تقضي عنه دينًا، أو تطرد عنه جوعًا، ولأن أمشي مع أخ لي في حاجة أحب إلي من أن أعتكف في هذا المسجد - (يعني مسجد المدينة) - شهرًا، ومن كف غضبه، ستر الله عورته، ومن كظم غيظه، ولو شاء أن يمضيه أمضاه، ملأ الله عز وجل قلبه أمنًا يوم القيامة، ومن مشى مع أخيه في حاجة حتى أثبتها له، أثبت الله عز وجل قدمه على الصراط يوم تزل فيه الأقدام، وإن سوء الخلق ليفسد العمل كما يفسد الخلُّ العسل؛ حديث حسن رواه ابن أبي الدنيا والطبراني 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Аллоҳ таолонинг наздида амлларнинг энг суюклиси мусулмоннинг қалбига киритган ҳурсандчилигингдир ёки ундан бирор мусибатни аритишингдир ёки унинг қарзини узишингдир ёки очлигини кетказишингдир. Мен бир биродаримнинг хожатида юришим мен учун шу (Мадинаи мунавварадаги) масжидимда бир ой эътикоф ўтиришимдан яхшироқдир. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ким ғазабини амалга оширишга қодир бўлатуриб  ғазабини ичига ютса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг қалбини хотржамликка тўлдириб қўяди. Ким бир биродарининг хожатида бўлиб уни хожатини чиқарса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг қадамини сирот кўпригида мустаҳкам қилади. Сирка асални айнитгани каби ёмон хулқ ҳам амални ботил қилади.
Ибн Абу Дунё ва Тобароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat