Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совуқ қотганларидаги ҳадис саҳиҳми?

22:02 / 10.07.2019 | Mustafo | 2586
Ассалому алайкум! Бир ҳаидис эшитиб қолдим. Унга кўра бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиддан Оиша онамиз ҳузурларига келибдилар. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совуқ қотган эканлар ва Оиша онамизга оёқларингни оч деб буюрган эканлар. Ўша пайтда Оиша онамиз ҳайз кўрган вақтлари экан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг икки сонлари орасига бошларини қўйиб исинган эканлар. Ҳурматли устозлар мана шундай ҳадис ҳақиқатан ҳам борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз ҳолатларида қучоқларида исинганлари ва сонларига муборак бошларини қўйиб ухлаганлари ҳам бор. Аммо худди сиз айтгандек лафзлар билан келган ҳадис йўқ. Буни ким шундай айтган бўлса ҳам жуда катта беодоблик қилибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat