Ассалому алайкум! 1. Лойиҳанинг мақсади нима? Ҳалқимизга пул жамғариш ва хавфсиз фаолият турларига сармоя қилиб ҳалол фойда олиш имкониятини тақдим қилиш. Уй-жойни тақситга (бўлиб тўлаш) олишни ҳалол йўл билан амалга ошириш. 2. Лойиҳа кимлар учун? 1) Пулини ҳалол йўл билан ҳам жамғариб, ҳам фойда олмоқчи бўлганларга; 2) Кичикроқ уйини сотиб каттароқ уй олмоқчи бўлганларга; 3) Уй-жой оламан деб бир миқдорда пул йиғиб қўйган-у, қолганига маблағ топа олмаётганларга; 4) Келажакда алоҳида рузғор қилиш керак бўлган бир неча фарзандли оилаларга; 5) Битта хонадонда 2 ва ундан ортиқ оила яшаётганларга; 6) Бўш пул маблағларини аста-секин жамғариб, сармоя қилиб бориш ва / ёки мулк сотиб олишни мақсад қилган юридик шахсларга (фирмалар, тадбиркорлар). 3. Уй-жойни қачон ва қаердан оламиз? Ширкатнинг қоидаларига мувофиқ 50ъта ҳиссадор ўз ихтиёрига кўра ширкатга ҳисса киритиб боради ва навбатма-навбат 36 ой мобайнида мулкдор бўлиши режалаштирилган. Бунда кимдир биринчи ойда, кимдир иккинчи ойда, кимдир олтинчи ойда мулк олиб шу тарзда 36 ой ичида мулкдор бўлади. Демак, ҳамма бир ойни ичида мулкдор бўлмайди, балки кўпроқ ҳисса киритган аввалроқ уй-жой олиши мумкин. Уй-жой мижоз танлаган жойдан олинади, бунда мулкни нархи, жойлашган жойи, хавфсизлиги (яқин орада бузилмаслиги) инобатга олинади. Аммо мулкни иккиламчи еки бирламчи бозорга таълуқлиги, ховли жой бўлиши еки нотурар бўлишини аҳамияти йўқ. 4. Бўлиб тўлаш шарти билан мулк олиш учун нима қилиш керак? Уй-жой олиш учун аввало ширкатга ҳиссадор бўлиб мулжалланган харид миқдоридан камида 10 (ўн) фоизини сармоя сифатида киритиш ҳамда ойма-ой, жадвалга мувофиқ ҳиссалар киритиб бориш лозим. Ҳиссани 10 (ўн) фоизидан кўпроғи киритилиши навбатни тезлатилишига сабаб бўлади. 5. Уй-жойни пул киритгандан бошлаб қачон олса бўлади? Уй-жойни олиш навбат билан бўлади. Навбат аввал кўпроқ (ўзининг шартномасида белгиланган ҳиссага нисбатан) ҳисса киритган ҳиссадорларга берилади, яъни ширкатда жорий ойда маблағ етгунча энг кўп ҳисса киритган ҳиссадорлар учун уй-жой олиб, кейин бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Бир ойда каттароқ харид бўлса битта, кичикроғлари бўлса 2-3 ариза қондирилиши ҳам мумкин. 6. Пул маблағлари қаердан шаклланади? Пул маблағлари ҳиссадорлар томонидан шаклланади шунинг учун устама ҳақини 18 (ўн саккиз) фоиздан белгилашга муваффақ бўлинди. Агар бундай лойиҳага ташқи сармоя киритилса устама миқдори 25 (йигирма беш) фоиздан кам бўлмас эди. 7. Фоиз деганда рибо (судхўрлик)ни тушунмаймизми? Савдода фоиз математик ҳисоб-китоблар учун қўлланилади, бунда қарз бериб устига фойда олиш тушунилмайди, балки муайян бир нарса сотиб олиниб бошқа шахсга сотилганда буни амалга оширган томон фойдани мақсад қилади. Айни шу фойдани “ўндан бир” ёки “юздан ўн” дейиш ҳам мумкин, “ўн фоиз” дейиш ҳам мумкин. Аслида мулкни тўлиқ ўзига сотиб олиб ушбу жараёндаги, яъни ҳаридорга топширишгача бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган савдогарга молни устама билан сотиш ҳақини беради. Ижарада эса (автомобилга нисбатан қўлланилади) берилган мулкка етган зарарлар тўлиқ ижарага берувчининг зиммасида бўлади, жумладан капитал таъмир бўйича харажатлар, ижарачининг айби билан етказилган зарар бундан мустасно. 8. Жами қандай миқдор ва турдаги пуллар тўланади? Лойиҳа бўйича бир неча турдаги тўловлар мавжуд, жумладан: 1) Дастлабки тўлов: Ширкатга умумий жамғариш учун мулжалланган пул миқдорининг камида 10 (ўн) фоизи ҳисса сифатида ширкатга киритилади. Ҳисса ширкатнинг фаолиятига доир фойда ва зарарларида иштирок этади; 2) Ойлик тўловлар: Дастлабки тўловдан қолган киритилиши лозим бўлган пуллар ойма-ой ҳисса сифатида киритиб борилади. Бунда тўловлар ҳар 6 ойда 10 (ўн) фоизга ошириб борилади – бу тезроқ тўлатиш лекин бошида оғир келмаслик учун қўлланилган услубдир; 3) Мулк олишдан аввалги тўлов: Мулк олишга навбат келганида мулк қийматидан 5 (беш) фоиз миқдорида пул киритилади. Ушбу пул, ширкат томонидан мулк сотиб олингандан кейин мижоз мулкни олишдан бош тортса, келиб чиқиш эҳтимоли бор зарарларни қоплаш учун ушлаб турилади ва олди-сотди шартномаси расмийлаштирилгандан кейин биринчи тўлов сифатида қабул қилинади. 4) Мулк олингандан кейинги тўловлар: Олинган мулк устама билан ойма-ой бўлиб тўлаш шарти билан мижозга сотилади. Мисол учун навбат ўн иккинчи ойда келган бўлса, мулкни қолган 24 ойга тенг бўлиб берилади. Мулк олингандан кейинги тўловлар кўчмас мулкда қарз сифатида, автомобилда эса ижара ҳақи сифатида тўланади. Бунда мулкни дастлабки ширкатга сотиб олиш бўйича харажатлар (нотариус, давлат божи ва ҳоказо) унинг қийматига қўшилади. Ўзаро суғурта жамғармасига тўланган бадаллар ижарада қийматига қўшилса, олди-сотдида мижоз томонидан мустақил тўланади; 5) Мулкни сотиб олишдаги нотариус ва давлат божлари каби кейинги тўловларни мижоз ўз томонидан амалга оширади. 9. Олди-сотди шартномаси қандай расмийлаштирилади? 1) Кўчмас мулк нотариусда бирданига мижозни номига расмийлаштирилади, бунда мулкка нисбатан, жумладан фуқароларни рўйхатга қўйишга (прописка) таъқиқ қўйилади ва барча қарзлар тўлангандан кейин ширкатнинг ёзма мурожаатига кўра таъқиқ бекор қилинади. Ушбу муддатда мулк гаровда туриши ҳам мумкин. Рўйхатга қўйиш (прописка)га эҳтиёж бўлганда мижоз (ҳаридор) ширкатга қарзини вақтида тўлашининг кафолати сифатида қўшимча кафиллик еки бошқа гаров тақдим қилиши талаб этилади. 2) Автомобил мулкдорлик билан якунланадиган ижарага берилгани учун у ширкатнинг номида туради ва барча тўловлар амалга оширилгандан кейин ширкатнинг ёзма тасдиғига кўра тўғридан-тўғри мижознинг номига Йўл хавфсизлиги ҳизмати бошқармаси томонидан (нотариус иштирокисиз) ўтказиб берилади. 10. Аввалроқ олган одам ютадими? Йўқ, аниқ ундай деб бўлмайди, чунки ҳар бир ҳолатни ўзини паст-баландлари бор, мисол учун: Аввалроқ мулк олган одам: 1) Кўпроқ сармоя киритиб пулини банд қилади; 2) Мулкни кўпроқ устама билан сотиб олади (йилига 18-20% бўлгандан кейин, қанча ўзоқ муддатга олинса шунча устама миқдори катталашади); 3) Мулк олгандан кейин йилни якунида ширкатдан чиқиб кетади ва фойда олмайди. Кейинроқ мул олган одам: 1) Камроқ пул киритиб боради, яъни бирданига катта пулини банд қилмайди; 2) Мулкни аввалроқ олган одамдан камроқ устама билан ёки энг охирида олса умуман устамасиз олади; 3) Ширкат фаолиятидан чиққан фойдадан киритган ҳиссасига яраша улуш олиб туради. Шу тариқа аввал ва кейин олган одамлар ўртасида муносиб равишда адолатли тизим ўрнатилади. 11. Пул қадрсизланиши инобатга олинадими? Йўқ, пул қадрсизланиши инобатга олинмайди, лекин: 1) Аввало пул қадрсизланмаслиги ҳам мумкин, буни фақат Аллоҳ билади; 2) Ундан ташқари бир нарсани нархи икки баробар ошса бошқасиники атиги йигирма фоизга ошиши мумкин, шунинг учун инфляция даражасини аниқ айтиш қийин иш. 3) Пул қадрсизланишини тўлиқ ёки бир қисмини ширкатдан олинадиган фойда қоплайди, бу таҳминан йилига ўн фоизни ташкил қилади; 4) Ҳиссадор пулни бирданига эмас, балки бўлиб бўлиб 36 ой давомида киритишини ҳисобга олиш керак, чунки у ҳам пулларни қадр қандай бўлса уша вақтдаги пулни киритиб боради (қадрсизланса, бўлмаса қадри баланд пайтида қадри баланд пулни киритади); 5) Аввалроқ мулк олган одам ҳам устама тўлайди, ҳам пулини банд қилади (кўпроқ тўлаб), кейинроқ мулк олган одам эса пулини ҳам банд қилмайди (яъни уни қадрлик пайтида киритмай кейин киритади), ҳам устамаси кичик бўлган ёки умуман устамасиз уй олади. Лойиҳа бўйича мулкни қанча кеч олса шунча фойда катта бўлиб устама кичкина бўлиши режалаштирилган. 12. Пулни ўзим жамғаришимдан нима фарқи бор? Албатта, тартибли ва катъий ният қилган одам ўзи ҳам жамғариши мумкин, лекин воқеъликда ундай одамлар жуда кам учрайди. Ундан ташқари ўзи жамғарган одам ҳариди учун охиригача ўзи маблағ йиғиш керак. Ширкатга ҳиссадор бўлишни эса бир нечта афзалликлари бор: 1) Ҳалол ва хафсиз фаолият юритилади, ҳар бир сўмни остида актив (мулк) бор; 2) Тикилган пуллар сармоя қилинади ва фойданинг 80 (саксон) фоизига ҳиссадор улушдор бўлади, қолган 20 (йигирма) фоизи иш бошқарувчиларига берилади. 3) Аниқ жадвал бўлади, бу эса одамни тартибга солиб туради ва берилинган ваъдага хилоф қилмаслик учун вазифа қилиб олинади, натижада пул жамғарилади; 4) Ўзи жамғаргандан фарқли улароқ кичкина устама билан (қанча кейинроқ мулк олинса шунча устама кичкина бўлади ва фойда катталашиб боради, ин шаа Аллоҳ) бўлиб-бўлиб тулаш шартларида мулк олишга ҳаққи бўлади. 13. Бўлиб тўлаш муддати неч йил? Бўлиб тўлаш муддати кўпи билан 36 ой, ҳар ойда муддат бир ойга камайиб боради. Яъни мулк олгунга қадар ҳиссадор ширкатга пулларни ҳисса сифатида киритиб боради, навбат келгандан кейин эса ҳисса киритишни тўхтатиб ширкатдан олган мулки бўйича қарзларни тўлашни бошлайди. 14. Бўлиб тўлаш муддатини узунроқ қилса бўлмайдими? Ҳамма ҳиссадорлар эртароқ уй-жойлик бўлишлари учун ва пул қадрсизланиши ундан кўп муддатда кўпроқ зарар келтириши эҳтимоли борлигини инобатга олиб муддат 36 ой билан чекланди. 15. Пулларни вақтида тўламаса нима бўлади? Бу ерда икки ҳил муносабат бор: 1) Агар пуллар навбат келишидан аввал ҳиссадор сифатида киритилмаса, уни оқибатлари бошқа навбати келганларга мулкни вақтида олишига таъсир қилиши мумкин ҳамда мажбуриятларини вақтида бажармаган ҳиссадорнинг навбати ортга сурилади. Ундан ташқари мулк олишга келганда кейинги тўловларни вақтида амалга ошириб бориши шубха остига қўйилиши мумкин; 2) Агар пуллар мулк олингандан кейин 2 мартадан кўп киритилмаса энди ҳолат бошқача тус олади, чунки бунда қарз тўламаслик бўлиб ширкат уни ундириш учун судга мурожаат қилади. Суд тегишли қарор чиқаргач мулк сотилади ва қарзлар тўлангандан ортиғи мижозга қайтиб берилади. 16. Навбат келганда олдинги киритган ҳиссалар нима бўлади? Навбат келгандан кейин киритилган ҳиссалар жорий йилнинг охиригача ширкат фаолиятида сармоя сифатида туради ва ҳиссадорнинг аризасига кўра йилни якуни бўйича молиявий натижа тасдиқлангандан кейин мулк олди-сотдиси бўйича қарзларини сўндиришга йўналтирилади. 17. Ҳисса қайси шартларда киритилади? Дастлабки пуллар “ОҚИЛ ҲИМОЙА КОММАНДИТ СҲИРКАТИ” коммандит ширкатининг уставига ҳисса сифатида киритилиб улар тўлиқ шерик – “ОҚИЛ ҲИМОЙА” МЧЖ томонидан бошқарилади. Ҳисса киритиш учун ширкат билан ҳиссадор ўртасида таъсис шартномаси шартларини акс этган келишув тузилади. Коммандит ширкатининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисидаги” қонунига мувофиқ юритилади, ушбу қонун билан ҳавола бўйича ўтиб танишиб чиқиш мумкин: ҳттпс://лех.уз/досс/21826 18. Бу лойиҳа молиявий пирамида эмасми? Бунинг учун биз молиявий пирамида нималигини билиб олишимиз керак бўлади, демак пирамида бу: 1) Аввалги иштирокчиларнинг фойдаси кейинги иштирокчилар ҳисобидан тўлаб борилади, ширкатда эса тескари ҳолат яъни мулк олмаган ҳиссадордан мулк олган ҳиссадорлар ҳисобидан ширкатга тушган даромадга улушдор бўлади; 2) Одамлардан пул жалб қилиш мақсадида молиявий пирамида ташкилотчилари томонидан юқори ёки ўта юқори даромадлилик таклиф қилинади ва одатда бу даромадлиликни кўп вақт ушлаб туриб бўлмайди, ширкатда эса ўртача таҳмин қилинаётган фойда йилиллик ўн фоизни ташкил қилади ва унинг манбаи аниқ ва равшан, яъни мулкни бўлиб сотиш ҳисобига устама билан сотиш ёки ижарага ҳисобига; 3) Барча пул тиккан иштирокчиларга мажбуриятлар бўйича тўланадиган пуллар тўлиқ еки умуман қайтмаслиги аввалдан аён бўлади, ширкатда эса ҳар қандай ҳиссанинг остида реал ва ликвидлиги юқори бўлган актив (мулк) мавжуд; 5) Молиявий еки инвестицион пирамидаларнинг охири албатта банкротлик ва иштирокчиларнинг зарари билан якунланади, ширкат эса ҳиссаларни фақат ликвидлиги юқори бўлган кўчмас мулк ва автомобилга тиккани ҳисобига зарар кўриш эҳтимоли жуда кичик. Ундан ташқари ҳар бир мулкка нисбатан нотариус томонидан таъқиқ қўйилган бўлиб уни сотиб юбориш имкони бўлмайди; 6) Йиғилган пулларга юқори ликвидлик активлар (кўчмас мулк, тилла, автомобил ва ҳоказо) сотиб олинмасдан бирданига аввалги иштирокчилар, реклама ҳамда ташкилотчиларнинг фойдасига йўналтирилади, ширкатга тушган ҳиссалар эса фақат мулк сотиб олишга йўналтирилади, жорий харажатлар фақат даромадни ҳисобига амалга оширилади; 7) Молиявий пирамида қанча узоқ муддат ишласа шунчалик иштирокчилар тиккан ўз маблағларини у ликвидация бўлганида қайтиб олишлари имкони паст бўлади, ширкатда эса муддатнинг аҳамияти йўқ, чунки юқорида таъкидлаб ўтилгандай кўчмас мулк ҳиссаларни таъминлаб туради; 8) Даромад манбаи сир тутилади еки арзимас (ёғон) манбалар кўрсатилади, ширкатда эса даромад манбаи аниқ ва равшан, шунингдек бу ҳақиқатни барча ҳиссадорлар ўзлари текширишлари мумкин (қонунан ҳақи бор); Молиявий пирамиданинг ҳақиқий бизнес-лойиҳадан фарқи даромад тўланиладиган манбада. Яъни, агар иштирокчиларга тўланаётган фойда лойиҳадан чиқадиган даромаддан юқори бўлса унда ушбу лойиҳа пирамидалигига ёрқин далил бўлади. Ушбу молиявий ва инвестицион пирамиданинг сифатлари ва аломатлари шикатнинг фаолиятида топилмайди албатта, буни бизнес-модели ҳам, даромадлилик ҳам, қандай активларга пулларни тикилиши ҳам, шериклик асосида даромадни тақсимланиш тартиби ҳам, ҳиссадорлар фаолият билан бевосита танишиб боришлари имкони борлиги ҳам, қолаверса ният, яъни жамиятдаги мавжуд бўлган ижтимоий масалани - инсонларга уй-жой олиб бериш орқали ҳал қилиниши ҳам шаффофлигидан далолат қилади. 19. Ушбу лойиҳанинг даромад манбаси нима? Лойиҳанинг даромад манбаси уй олиб сотиш еки автомобилни ижарага беришдан иборат бўлиб, йилига 18-20% ни ташкил қилади, бунда солиқ ва харажатлардан кейин тўлиқ шерик (20%) ва ҳиссадор ўртасида (80%) тақсимланади. Бунда ҳиссадорнинг тиккан пулига нисбатан йиллик ўн фоиз даромад берилиши кутилмоқда. 20. Киритилган пулларимни кафолати борми? Ширкат фаолияти шерикчиликнинг бир тури бўлиб, унга киритилган ҳиссаларни кафолатлаш жоиз эмас. Бироқ ҳиссадорларни пулини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир неча тадбирлар амалга оширилади: 1) Ширкат фаолияти фақат ва фақат мулк олиб сотиш ва ижарага бериш билан чегараланган, бу эса консерватив фаолият бўлиб ундаги зарарлар эҳтимоли жуда кичик. 2) Олиб сотиладиган мулкка нотариус орқали таъқиқ қўйилади, шунинг учун сотиш ва ижарага бериш учун фақат нотариусни рўйхатдан ўтадиган мулклар, яъни кўчмас мулк ва автомобиллар олинади. 3) Ширкатнинг бошқа турдаги фаолият юритиши мумкин эмас, ҳар бир ҳиссадор билан имзолаётган шатномада ушбу шарт ўз ифодасини топади. Тўлиқ шерикнинг лоқайдлиги ва таъсис шартномада кўрсатилмаган фаолият юритилиши оқибатида кўрилган зарарларда ҳиссадорлар қатнашмайди ва тўлиқ шерик томонидан қопланиши лозим. Аллоҳ ишларимизга барака берсин ва оқибатларимизни ҳайрли қилсин! Қўшимча маълумот ва саволларга жавоб олиш учун, Жаҳонгир Дадажоновъга мурожаат қилинг. Тел.: +998 90 930 5000 Устозлар шу хакида малумот берсангиз биз улар билан шерикчилик килсак буладими ёки ёк Аллох, рози булсин
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг ишларидан хабаримиз бор. Уларнинг фаолияти шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!